МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР

МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР — организм, ўғит, рудаларда кам микдорда (одатда, Энг муҳим микроэлементларнинг асосий физиологик ва гигиеник хусуснятларига таъсир этади, иммунитет реакциялари, қон ҳосил қилиш ва тўқиманинг нафас олишида қатнашади, ҳайвонларда етишмаса озади, бўйи ўсмайди, скелети ривожланмайди. Бўй ўсиши ва организм ривожланишига ёрдам беради, қон ҳосил қилиш, иммун реакциялар ва тўқиманинг нафас олишида қатнашади. Ферментлар таркибига киради, кушлар ва ҳайвонларнинг ўсишини тезлаштиради, қорамолларда кўпайиб кетса, молибденоз касаллиги пайдо бўлади. Тишни бақувват қилади, қон ҳосил қилиш ва иммунитет реакцияларига, скелетнинг ривожланишига ёрдам беради, кўпайиб кетганда флюороз пайдо бўлади. Қон ҳосил қилиш жараёни, ички секреция безлари фаолиятида иштирок этади; етишмаганида ҳайвонларнинг бўйи ўсмайди ва болалаши камаяди массаси 0,001% гача) учрайдиган ки-мёвий элементлар. Тупроқ ва тоғ жинслари, сув таркибидаги айрим макроэле-ментлар кўпчилик ҳайвонлар, ўсимликлар ва одам учун Микроэлементлар ҳисобланади.

Организмда Микроэлементлар хилма-хил биологик фаол бирикмалар: ферментлар, витаминлар, гормонлар ва б. таркибига киради. Бу М. таъсири, асосан, организмда моддалар алмашинуви жараёнлари фаоллигининг ўзгаришида намоён бўлади. Баъзан Микроэлементлар организмларнинг ўсиши, қон ҳосил қилиши, тўқималар орқали нафас олиш жараёнлари, ҳужайралар ичи моддалар алмашинуви ва ҳ. к. га таъсир кўрсатади.

Тупроқда Микроэлементлар кам ёки кўп бўлса, ўсимлик ва ҳайвонлар организмида Микроэлементлар етишмовчилиги ёки ортиқлиги пайқалади.

Чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш учун мол озиғига Микроэлементлар қўшиб берилади. Ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан иборат озиқ-овқат одам организмига кирадиган Микроэлементларнинг асосий манбаидир. Ичиладиган сув одам организмининг йод, мис, рух, марганец, кобальт каби Микроэлементларга бўлган суткалик эҳтиёжининг фақат 1 — 10% ини таъминлайди.

Микроэлементлар организмда бир хил тарқалмайди. Уларнинг бирор органда кўп тўпланиши элементнинг физиологик роли ва шу органнинг ўзига хос фаолиятига боғлиқ (мас, жинсий безларда Zn кўп тўпланади ва уларнинг функциясига таъсир этади); баъзи ҳолларда Микроэлементларнинг органлар функциясига таъсир этиши тўпланиш жойига боғлиқ бўлмайди. Одам организмида кўпчилик Микроэлементлар (Al, Ti, Cl, Pb, F, Sr, Ni) миқдори ёшга қараб орта боради. Ўсиш, ривожланиш даврида Микроэлементлар миқцори тез ортиб, 15—20 ёшга етганда камаяди ёки тўхтайди. Микроэлементлар организм ҳаёт фаолияти учун муҳим бўлиш-бўлмаслигига кўра, зарур (Co, Fe, Cu, Zn, Mn, I, F, Br) ва унчалик зарур бўлмаган (Al, Sr, Mo, Se, Ni) турларга бўлинади.

Клиник тиббиётда Со, Fe, Cu каби Микроэлементларнинг препаратлари анемиянинг баъзи турларини даволашда, Вг ва I фармакологик моддалар сифатида қўлланади. Микроэлементлар гигиенада муваффақият билан ишлатилмоқда (мас, эндемик буқоқнинг оддини олишда туз ва нонни йодлаш, тиш чиришига карши сувни фторлаш ва ҳ. к.).

Микроэлементлар танқислигига қарши курашиш мақсадида, шунингдек, тиббиётда Со препаратлари (В12 витамини)дан фойдаланилади, уй ҳайвонларига минерал озуқалар (Со, Ғ, I), ўсимликларга — микроўғитлар берилади (455-6. даги жадвалга қ.).

Ад.: Барабанов В. Ф., Геохимия, Л., 1985.

Зикрилла Исабоев.

Next Article

МИКСЕДЕМА