МИКРОЭВОЛЮЦИЯ

МИКРОЭВОЛЮЦИЯ (микро… ва эволюция) — тур популяцияларида содир бўладиган ва улар генофондининг ўзгаришига, пировард натижада янги турларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган эволюцион жараёнлар мажмуи. Микроэволюция терминини фанга рус олими Н. В. Тимофеев—Ресовский (1938) киритган. Микроэволюция табиий танланиш назоратида бўладиган мутацион ўзгарувчанлик асосида келиб чиқади. Микроэволюция ҳам бошқа эволюцион жараёнлар сингари ирсий ўзгарувчанлик ва табиий танланиш орқали амалга ошади. Микроэволюция жараёнларнинг кечиш хусусиятига ало-ҳидаланиш, ҳаёт тўлқинлари, мутациялар, табиий танланиш катта таъсир кўрсатади.

Next Article

МИКСЕДЕМА