МИКРОИҚТИСОДИЁТ

МИКРОИҚТИСОДИЁТ (юн. mikros кичик ва иқтисодиёт) — иқтисодий назариянинг айрим бир хўжалик юри-тувчи субъектлар уртасидаги иқтисодий муносабатларни, уларнинг фаолияти ва миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганадиган бўлими; микроиқтисодиёт ўрганадиган асосий объектлар — уй хўжалиги ва нисбатан катта бўлмаган корхоналардир.

Жаҳон статистикада уй хўжаликларига биргаликда яшовчи кишилар гурух/три юритадиган умумий хўжалик сифатида қаралади. Одатда, бундай хўжалик оила, яъни эркак ва аёл ни-коҳига ёки қонқариндошликка асосланган кичик гурухдир. Уй хўжалиги вазифаларига:

1) и. ч. омилларини (мас, ишчи кучини) сотишдан ва мол-мулкдан (уй-жой ва ердан ижара ҳақи, банкка қўйилган пул фоизи, акция даромади ва б.) даромад олиш;

2) уй хўжалигини юритиш (ёрдамчи қ. х. да ишлаш, истеъмол моллари ва хизматларни харид қилиш, озиқ-овқат ва б. маҳсулотларни уйда тайёрлаш, моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланиш); 3) болаларни тарбиялаш;

4) «ташқи» иқгисодий алоқалар (давлатга солиқ тўлаш, трансферт тўловлар олиш, хориж б-н иқтисодий алоқалар, шу жумладан, хориждан пул жўнатмалари, посилкалар ва б. олиш) киради. Микроиқтисодиёт ўрганадиган яна бир манба товарлар ва хизматлар и. ч. ва уларни сотиш билан шуғулланувчи хўжалик ташкилотлари — корхоналардир. Бундай ташкилотлар жисмоний ва юридик шахслар (фирмалар) эгалигида бўлиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар сирасига истеъмолчилар, ходимлар, капитал қўювчилар, ер эгалари, фирмалар, умуман, амалда иқтисодиётнинг фаолият кўрсатишида муҳим роль ўйнайдиган ҳар қандай тадбиркор киради. Микроиқтисодиёт қуйи бўғинларда иқтисодий қарорлар қандай ва нима учун қабул қилинишини, мас, истеъмолчилар товарни харид қилиш тўғрисида қарорни қай тарзда қабул қилишини ва уларнинг танловига нархнаво ва даромадлар ўзгаришлари қандай таъсир кўрсатишини; фирмалар иш ўринлари сонини қандай режалаштириши; ходимлар қаерда ва қанча ишлашни қандай ҳал этишини изоҳлаб беради.

Микроиқтисодиётнинг муҳим жиҳати — хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиёт тармоқларида янада йирикроқ тузилмалар — бозорлар пайдо бўлиши жараёнидаги ўзаро муносабатларидир. Микроиқтисодиёт айрим саноат тармоқларининг тарихий тараққиёти ва миллий иқтисодиётнинг шаклланиши мантиғини тушунишга ёрдам беради. У айрим товарларга нархнаво қандай белгиланишини, янги з-длар қурилишида муайян соҳани ва и. ч. ни ривожлантиришга қандай маблағлар ажратилишини ва нима учун инвестиция қилинишини, ҳар йили аниқ қанча товарлар ишлаб чиқарилишини тушунтириб беради. Микроиқтисодиёт якка товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятини ўрганар экан, саноат тармоқлари ва бозорлар қандай ишлаётгани ва ривожланаётганини, уларнинг фаолиятига ҳукумат сиёсати ва б. мамлакатлардаги иқтисодий шароитлар қандай таъсир этаётганини очиб беради.

Ад.: Пиндайк Р., Рубинфельд Д. Микроиқтисодиёт, Т., 2002; Ўлмасов А., Оила иқтисоди, Т., 1999.

Барно Раҳимова.

Loading...