МИКРОКАТОР

МИКРОКАТОР — деталларнинг чизиқли ўлчамларини ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб. Иши тегишиш (контакт) усулига асосланган. Чўзилганда маълум бурчакка буриладиган лентасимон пружинадан иборат ўзгарувчан элементи (механизми) бор. Ўлчанадиган узунликни пружинанинг ўртасига маҳкамланган шкала мили кўрсатади. Микрокатор механизми ихчам пружинали ўлчаш каллаклари — микаторларда, пружинаричагли индикаторлар—миникаторларда, пружина-оптик ўлчаш каллаклари — оптикаторларда қўлланилади. Микрокаторнинг ўлчаш аниқлиги + 0,5%.

Loading...