МИКРОМОДУЛЬ

МИКРОМОДУЛЬ (ради отехникада) — ихчам микроэлементлари (электр ва радиоэлементлари) зич жойлаштирилган радиоэлектрон аппаратуранинг ихчам модели. Юпқа пластинкалардан иборат микроэлементлар — резисторлар, конденсаторлар, яримўтказгичлар, диодлар, транзисторлар ва б. дан йиғилади (пластинкалар орасига зичловчи полимер компаунд қуйилади). Микромодульнинг жавонсимон, таблеткасимон, цилиндр шаклидаги, ясси хиллари бор. М. самолёт ва кеманинг радиоэлектрон аппаратларида, радиотехника асбобларида ишлатилади.

Loading...