МИКРОЎҒИТЛАР

МИКРОЎҒИТЛАР — таркибида ўсимликлар учун зарур микроэлементлар (бор, мис, кобальт, рух, молибден, марганец ва б.) бўлган ўғитлар. Микроўғитлар асосий ўғитлар (азотли, фосфорли ва калийли) б-н бирга ўсимликларнинг со-ғлом ўсиши ва ҳосилдорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Тупроқца ўсимликлар ўзлаштира оладиган микроэлементлар етишмаган ҳолларда қўлланилади. Булардан ташқари, таркибида бир неча микроэлементи бўлган полимикроўғитлар ҳам ишлатилади. Бор, марганец, рух қўшилган суперфосфатлар, нитрофоскалар, молибден ва бор қўшилган фосфоркалийли ўғитлар, бор, мис, рух ва б. микроэлементлар қўшилган ҳар хил аралаш ўғитлар макро – ва микроэлементларнинг энг самарали аралашмаси ҳисобланади. Микроўғитлар суғориладиган зоналарда экинларга кам микдорда: борли Микроўғитлар гектарига 1 кг, молибденли Микроўғитлар 0,5 — 1 кг, мисли Микроўғитлар 1—2 кг, рухли Микроўғитлар 2 кг, марганецли Микроўғитлар 4—6 кг таъсир этувчи модда ҳисобида солинади. Мас, тупроққа борли ўғитлар солинганда 1 га ердаги қанд лавлаги ҳосили 20—40 ц, себарга ва беда уруғи 0,5—1,0 ц, зиғир уруғи ва толаси 1—2 ц, беда пичани ҳосили 5—7ц; марганецли ўғитлар солинганда ғалла, сабзавот ҳамда резавор-мевали экинлар ҳосили 10% ошади. Микроўғитлар тупроққа экишдан олдин солиш, қўшимча озикдантириш (микро-элементларнинг 0,1—0,05% эритмасини пуркаш), уруғликка экишдан олдин ишлов бериш (уруғликни уларнинг 0,02—0,05% эритмалари билан ҳўллаш) усулларида ишлатилади.

Loading...