МИКРОСЕЙСМАЛАР

МИКРОСЕЙСМАЛАР (микро… ва seismos — тебраниш, зилзила) — атмосфера босимининг ўзгариши ва б. сабаблар туфайли Ер сиртининг синусоида шаклда жуда кичик ўзгарувчан амплитуда билан тебраниши. Микросейсмалар табиий ва сунъий, даврий ва даврий бўлмаган тебранишлардан иборат. Табиий Микросейсмаларга денгиз, океан, даре сувларининг чайқалиши, атмосфера босимининг ўзгариши, кучли шамол, дўл, сел, тошқин ва б. сабаб булиши мумкин. Сунъийларига транспорт қатновлари, пор-тлашлар, турли саноат иншоотларининг таъсири ва б. киради. Микросейсмалар денгиз ва океан қирғоқларида, йирик шаҳар ва индустриал иншоотлар яқинида кучли бўлади. Океан циклонининг қуруқликка ўтишида Микросейсмалар янада зўраяди. Улар сейсмик ст-ялар ишига салбий таъсир этади ва уларнинг сезгирлик даражасини камайтиради. Микросейсмаларнинг тебраниш даври бир неча сек. дан 10 сек. гача, амплитудаси 1—5, айрим вактларда 100 микронгача етиши мумкин.

Loading...