МИКРОСКОП

МИКРОСКОП (лот. Microscopium) — осмон сферасининг Жан. ярим шаридаги юлдузлар туркуми. Энг ёруғ юддузи 4,0 визуал юлдуз катталигида. Турна, Жанубий балик, Жади, Қавс ва Ҳиндий юлдуз туркумлари оралиғида жойлашган. Ўрта минтақаларда ёзда ва куз ойлари кўринади.

Loading...