МИКРОСКОП

МИКРОСКОП, заррабин (микро… ва юн. skopeo — қарайман) — микрозарраларни, кўзга кўринмайдиган жуда майда нарсаларни катталаштириб курсатадиган оптик асбоб. М. нинг катталаштириши дифракцион ҳодисалар (қ. Дифракция) туфайли чекланган; у атиги 1500—2000 мартани ташкил қилади. Одам кўзи 250 мм узоқликдаги зарралар уртасидаги масофани 0,08 мм гача аникликда фарқ қила олади (бу рақам кўпчилик одамларда 0,20 мм ни ташкил этади). Лекин микрообъект лар (бактерия, майда кристаллар ва б.) ўлчами бундан ҳам кичик. Шу сабабли, элементлари орасидаги масофа 0,25 мкм ли структураларни фарқ қилишга имкон берадиган (яъни ажратиш қобилияти 0,25 мкм бўлган) Микроскоп мавжуд (электрон М. ники — 0,01—0,1 нм). Икки линзадан иборат тизимнинг тасвирни катталаштириб бериши 16-а. даёқ Нидерландия ва Италиядаги кўзойнаксоз усталарга маълум бўлган, (икки линзали Микроскопни нидерланд устаси 3. Янсен 1590 й. да курган), лекин биринчи Микроскопни 1609—10 й. ларда Г. Галилей ихтиро қилган, мураккаб Микроскопнинг ҳисобини 1872 й. да Э. Аббе қилган. Микроскопда объектив сифатида бир-бирига ёпиштирилган сферик линза ва кома (тасвир бузилиши)га тўғриланган ахроматик линзалардан фойдаланилади. Микроскопда кўп линзали объектив эмас, балки икки линза орасига махсус тиниқ суюқлик қуйилган иммерсион объектив ишлатилади. Иммерсион объективда нур сочилиши камаяди. Ультрабинафша, инфрақизил спектр соҳасида ишлатиладиган Микроскоп объективи яна ҳам сифатли бўлиши зарур. Микроскопда текшириладиган препаратлар ўзидан ёруғлик чиқармайди, шу сабабли уни ёритиш лозим. Объектни ёритишнинг турли усуллари мавжуд. Унинг ёритилишига қараб тасвир кон-трастлари (аниклиги) ортэди.

Окуляр ҳам Микроскопнинг муҳим кисми. Текшириладиган объектга қараб окулярлар турлича булади. Окуляр сифатида кўриш трубаси (кўпинча, Гюйгенс типидаги окуляр) ишлатилади. Ёритишда микроконденсорлардан фойдаланилади; у линзалар тизимидан иборат. Микроконденторларга ирис диафрагмаси ўрнатилади. Микроконденсорларнинг тузилиши ҳам ҳар хил; баъзилари битта линзаси олиб қўйиладиган қилиб ясалади, бу ҳол микрообъектларни текширишни осонлаштиради.

Ишлатиш соҳасига қараб люминесцент, ультрабинафша, қутбловчи, интерференцион Микроскоп лар; текшириш объектига қараб, биологик, электрон, металлографик Микроскоп ва б. бўлади. Люми-несцент Микроскоп бошқа Микроскоп лардан иккита (конденсор олдида ва объективдан ке-йин қўйиладиган) ёруғлик фильтри мавжудлиги билан фарқланади. Булардан ташқари, махсус Микроскоплар ҳам мавжуд, мас, тез ва секин утадиган жараёнларни кинолентага туширадиган Микроскоп, жаррохдик Микроскопи, озиқ-овқат сифатини текширадиган Микроскоп ва ҳ. к. Фотография, тиббиёт, биол., физика ва кимё соҳаларида Микроскоп кўп ишлатилади.

Loading...