МИКРОСЪЁМКА

МИКРОСЪЁМКА — деталь ва объектлардан фотосурат ёки киносуратга катталаштириб олиш. Микросъёмка оптик микроскоп ёрдамида 3500 мартагача, электрон микроскоп ёрдамида 100000 мартагача катталаштириб олинади. Деталь ёки объект тасвирини ёруғ сезгир матери-алларга туширишда ё фақат микро-скопнинг оптик тизими, ё булмаса, фото ёки киноаппаратнинг «микроскоп + объектив» тизими қатнашади. Энг одций микроқурилма микроскоп ва 16 ёки 35 мм ли лентали киноаппаратдан иборат. Илмий тадқиқотлар учун мураккаб микроқурилмалар ишлаб чиқарилади. Микросъёмка — деталь ва объектларнинг ташқи кўриниши, структураси ва уларда ўтадиган жараёнларни Урганиш учун фан ва техниканинг турли соҳаларида, қ. х. да кенг қўлланилади.

Loading...