МИКРОЗАРРАЛАР

МИКРОЗАРРАЛАР — ўлчами 10 8 м дан 10 7 м гача ораликдаги қийматга мос келган барча зарралар. Элементар зарралар, ядро, атом, молекула М. ҳисобланади. Микрозарраларнинг катта жисмлардан фарқи: М. бир вақтнинг ўзида ҳам тўлқин, ҳам корпускуляр хусусиятга эга; М. ни характерловчи физик катталиклар, асосан, дискрет қийматларгагина эга бўлиши мумкин; М. ҳаракати ўрганилаётганда т-раектория тушунчаси ўз мазмунини йўқотади, унинг ўрнида Микрозарраларнинг фазонинг бирор кичик соҳасида кузатилаётган вақт оралиғида бўлиш эҳтимоллиги ҳақида фикр юритиш мумкин. Микрозарраларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳодисаларни квант механика ўрганади.

Loading...