МИЛЕТ МАКТАБИ

МИЛЕТ МАКТАБИ — юнон илмий-фалсафий мактаби. Мил. ав. 6-а. да вужудга келган. Иония денгизи соҳилидаги Милет ш. номидан олинган. Йирик намояндалари — Фалес, Анаксимандр, Анаксимен. Улар табиатдаги ҳодисаларни ўзгаришда, ўзаро алоқадорликда, бир-бирига ўтиб туришда деб, воқеа-ҳодисалар сабабини таби-атнинг ўзидан қидирдилар. Руҳий ҳодисалар (мас, жон)ни материянинг кўриниши, бутун табиатни жонли деб ту-шунганлар. Европа илмий космогония, космология, физика, геогр., метеорология, астрономия ва биол. си тарихи Милет мактабидан бошланади. Милет мактаби ва унинг вакиллари Юнонистонда фалсафий фикр ривожига ҳисса қўшдилар.

Prev Article

МИЛЕТ

Next Article

МИЛИТАРИЗМ