МИЛЕТ

МИЛЕТ — Иония (Кичик Осиё) даги қад. шаҳар. Антик даврда савдо, ҳунармандчилик ва маданий марказ бўлган. Юнон колонизациясида етакчи роль ўйнаган (80 га яқин юнон манзилгоҳи бунёд этган). Мил. ав. 5-а. охиридаги Милетнинг катъий режа асосида қурилганлиги — шаҳарсозликнинг энг яхши намуналаридан биридир.

Loading...