МИЛИТАРИЗМ

МИЛИТАРИЗМ (лот. militaris — ҳарбий) — муайян мамлакат хукмрон до-ираларининг давлатнинг ҳарбий қудратини кучайтириш мақсадида фойдаланадиган сиёсий, иқтисодий ва ғоявий воситалари тизими. Қуролланиш пойгаси, ҳарбий бюджетларнинг ўсиши, чет элларда ҳарбий кучларни ушлаб туришга зўр бериш, босқинчиликни кўзловчи ҳарбийсиёсий блоклар тузиш, мамлакат иқтисодиёти ва унинг ташқи ҳамда ички сиёсатида ҳарбийсаноат мажмуининг таъсирини кучайтириш Милитаризмга хосдир.