МИЛЛАТ — узоқ давом этган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва этномаданий жараёнда, аниқ ҳудудий доирада, тил ва ўзликни англаш бирлиги асосида шаклланган халқ этник тари-хининг энг юксак чўққиси, ўзига хос маданият, онг ва менталитет заминида таркиб топтан ижтимоий бирлик шакли. Миллат кишиларнинг жипс тарихий бирлиги, умумиқтисодий турмуш, тил, ҳудуд бирлиги, маданият, онг, руҳият уйгунлиги ва муштараклиги демакдир. Унгача ижтимоий тараққиётнинг этнос (халқ) шакли ҳам мавжуд бўлиб, халқ атамаси жуда кенг ва тор маънода ишлатилади. Мас, кенг маънода: ўзбек халқи, немис халқи ва б. Шунинг учун ижтимоий фанда халқларнинг келиб чиқиш тарихини ўрганишда этнос б-н бир қаторда этник бирлик атамаси ҳам ишлатилади. Чунки у маълум бир ижтимоий тузумда вужудга келган этник уюшма: аник, бир халққа нисбатан ишлатиладиган атама. Фанда халқнинг шаклланиш жараёнига нисбатан этногенез атамаси ишлатилади. Этногенетик жараён эса халқнинг узил-кесил шаклланиши билан якунланади. Шаклланган халқ ўз этник номига, ҳудудий тил бирлигига, иқтисодий-хўжалик ва этномаданий бирлигига, ўзликни англаш бирлиги ва ниҳоят сиёсий уюшмаси (давлат)га эга бўлиши тақозо этилади. Шунинг учун халқнинг шаклланиши Миллатнинг шаклланиши деган сўз эмас. Чунки этнос шаклланиш жараёнида асосан, 3 босқични босиб ўтади. Унинг l-босқичи — қабила; 2-босқичи — элат, 3 – босқичи — М. дир. Этник бирликнинг бу 3 тури, ўз навбатида, ҳар хил тарихий даврларнинг ижтимоий маҳсули ҳисобланади. Улардан кабила кишилик тарихининг ибтидоий босқичига хос этник бирлик, патриархат уруғ жамоаларининг уюшмаси, қабила аъзоларининг бир-бирлари билан қонқариндошлик муносабатларини сақлаши ва уруғларга бўлиниши хусусиятлари билан ўзидан кейинги тарихий босқичдаги этник бирликдан (элат, яъни халқдан) мазмун ва замон жиҳатидан фарқ қилади. Демак, қабила илк инсон жамиятининг тараққий этган этник жамоаси бўлиб, унинг бошқарув тизими қабилавий демократиянинг энг юксак тамойиллари асосида, яъни ўзўзини идора қилиш уруғқабила сардорларидан ташкил топган маслаҳат мажлиси — оқсоқоллар кенгаши томонидан олиб борилади.
Жамиятдаги иқтисодий-хўжалик, маданий ва этник алокаларнинг тобора ривожланиб бориши натижасида бир неча қабилаларнинг бирлашиши юз беради. Қабилаларнинг бирлашиши жараёнида этник бирликнинг янги тури вужудга келади. Бу этник бирлик маълум тарихий шароитда ҳудудий, иқтисодий тил ва этномаданий умумийлик асосида шаклланади. Шаклланган янги этник бирликни ифодалаш учун фанда элат, яъни халқ атамаси кабул қилинган. Этник бирликнинг элатдан кейинги шакли Миллат бўлиб, унинг шаклланиши элатнинг щаклланиш жараёни каби узок, давом этадиган ижтимоий воқелик, Миллат этник тарихининг, элатнинг энг юқори. чўққиси, камолот босқичики, бу босқичга кўтарилган халқнинг тарихан таркиб топган давлати, биринчидан Миллат номи билан юритилади; иккинчидан унинг аниқ ҳудудий чегарасида муомалада бўлган умуммиллат тили давлат тили мақоми даражасига кўтарилади; учинчидан давлат ҳудудининг бутунлиги ва чегарасининг дахлеизлиги тан олинади; тўртинчидан Миллат ва унга хос менталитет шаклланган бўлиб, фуқароларнинг ўзликни англаш даражаси уларнинг ҳаёт мазмунига, кундалик турмуш тарзига айланади ва ниҳоят бешинчидан давлат жамият томонидан бошқарилади.
Миллатни тил, ҳудуд ва этномаданий жиҳатдан бирлаштирувчи омиллардан бири иқтисодий негиздир. Миллатнинг иқтисодий – хўжалик бирлиги асосида тил ва ҳудуд ҳамда этномаданий бирлик пайдо бўлади. Миллатнинг иқтисодий ва сиёсий бирлашиши элатларнинг ёзма адабий тили ва халқ оғзаки тилининг шева ва лаҳжаларининг яқинлашиши асосида ягона миллий адабий тилнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шевалар ўрнини миллий тил эгаллайди. Унинг давлат тили мақоми даражасига кўтарилиши Миллат номи б-н аталган давлатнинг мустақиллик белгиларидан нишонадир. Миллат — мустақил давлат белгиси. Унинг мустаҳкам замини — давлат иқтисодий сиёсатининг барқарорлиги Миллатнинг шаклланиш даражасига ва фуқароларининг ўзлигини англаш даражасига боғлиқ. Бундан ўзбек Миллати истисно эмас.
Ад.: Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001; Иброҳимов А.,’Султонов X., Жўраев X., Ватан туйғуси, Т., 1996; Жабборов И., Ўзбек халқи этнографияси, Т., 1994.