МИЛЛИКЕН Роберт Эндрус

МИЛЛИКЕН Роберт Эндрус (1868.12.3, Моррисон — 1953.19.12, СанМарино) — америкалик физик. Оберлин коллежини (Огайо) тугатган (1891). Берлин ва Гёттинген ун-тларида (1895—96) ва Чикаго унтида ишлаган (1896). Калифорния технология ин-тининг Норман Брижлаб. директори (1925—26). Милликен электрон зарядини ўлчаш усулини яратган. А. Эйнштейннинг фотоэффект тенгламаси устида тажриба ўтказган. Планк доимийсинцнг сон қийматини биринчи бўлиб аниқлаган (1912—15). Илмий ишлари космик нурларга ҳам оид. Нобель мукофоти лауреати (1923).