МИЛЛИЙ БОҒ

МИЛЛИЙ БОҒ, миллий табиат боғи — алоҳида қўрикланадиган, инсон фаолияти таъсирига учрамаган ва табиий манзаралари сақланган, ўсимликлар ва ҳайвонот олами ва уларнинг яшаш муҳити илмий ва ўқув-амалий ахамиятга эга бўлган катта табиий ҳудуд. Миллий боғда ландшафтларни тиклаш, ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлаш ишлари амалга оширилади, бир қисми дам олувчилар ва қатъий тартибда туристлар учун очик/ шги билан қўриқхоналардан фарқ қилади. Чет элларда Миллий боғ давлат томонидан қўриқланадиган ҳудудларнинг кенг тарқалган тоифаси ҳисобланади. Жаҳонда биринчи Миллий боғ АҚШ конгресси 1872 й. да қабул қилган қонун асосида Йеллоустон дарёсининг юқори оқимидаги Қояли тоғлар ҳудудида ташкил этилган Йеллоустон Миллий боғ дир. 1980-й. лар охирида жаҳонда 2600 дан ортиқ Миллий боғлар ва фаолияти ҳамда вазифаларига кўра, Миллий Боғга яқин бўлган қўрикланадиган ҳудудлар ташкил этилди. Улардан Гренландия (Дания) М. б., майдони 7 млн. га, ВудБаффало (Канада) М.6., майдони 4,5 млн. га, Серенгети (Танзания) М. б., майдони 2 млн. га, Ўзбекистонда Зомин миллий боғи, Угом-Чатқол миллий боғи машҳур.

Абдушукур Хоназаров.