
МИЛЛИЙ ҒОЯ
МИЛЛИЙ ҒОЯ — муайян миллат ҳаётига мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуи. У миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштиради, унинг туб манфаатларини, мақсадларини ифодалайди. Миллий ғоя ўз мо-ҳиятига кўра, халқ, миллат такдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради. Mac, ўз даврида (1941—45) фашистлар босиб олган Францияда «Қаршилик кўрсатиш» ғояси Миллий ғоя даражасига кўтарилди ва Франциянинг озод этилиши билан бу ғоя ўз аҳамиятини йўқотди. Бирор ғоянинг Миллий ғоя сифатида майдонга чиқиши миллатнинг ўтмиши, мавжуд ҳолати билан бевосита боғлиқ. Ана шу 2 негизга таянган ҳолдагина у миллатнинг қисқа вакт ва узоқ вақтга эришиш лозим бўлган мақсад-муддаолари ва мўлжалларини тўғри ифодалай олиши мумкин. Ҳар қандай Миллий ғояда умуминсоний моқият мавжуд бўлади. Аммо, аниқ бир миллат ёки умуман инсоният учун аҳами-ятли бўлган ғоялар ҳам бор. Mac, «Миллий яраш» ғояси фуқаролар уруши кетаётган давлат учун ҳаётий маз-мунга эга бўлса, «Манфаатли ҳамкорлик» ғояси дунёнинг барча мамлакатлари учун бирдек аҳамиятлидир. Ҳар бир халқ ўз тарихининг бурилиш нуқталарида, аввало мафкура масаласини, унинг ўзагини ташкил этадиган, ўзига хос ўқ, бирлаштирувчи ядро вазифасини ўтайдиган ижтимоий ғояни шакллантириш муаммосини ҳал этади. Бунга эса Миллий ғоя орқали эришилади. Миллий ғоя муайян даражада инсоният такдирига таъсир қилади. Миллий ғоянинг ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини, умуминсоний қадриятларни сингдиришда аҳамияти катта. Миллий ғоя воситасида эл-юрт бирла-шади, ўз олдига буюк мақсадлар қўяди ва уларни адо этишга қодир бўлади.
Гулнора Иброҳимова.