МИЛЛИЙ МАЖЛИС

МИЛЛИЙ МАЖЛИС — 1) Францияда 1789, 1848 ва 1871 й. ларда, Германияда 1848 ва 1919 й. лардаги таъсис мажлиси;

2) Францияда 1870—1940 й. ларда парламент икки палатасининг қўшма мажлиси бўлиб, у республика президентини сайлаган;

3) бир қанча мамлакатлар (Вьетнам, Франция, Тунис ва б.)да парламент ёки унинг палаталаридан бирининг номи.