МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ

«МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ»Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократии, партияси (МТДП) газетаси. 1995 й. 10 июндан Тошкентда чиқа бошлаган. Ҳафтада 1 марта чоп этилади. Муассиси: Узбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Сиёсий кенгаши ва «Миллий тикланиш» газ. ижодий жамоаси. Мустақил давлат шароитида тоталитар режимдан қолган асоратларни тугатишга, тил, тарих, маданият, маърифат, маънавият соҳаларида миллий ва умуминсоний қадриятлар заминида тикланишга, шу ғояларни ижтимоий ҳаёт қатламлари ичига чуқур кириб боришига ва шу асосда янги ҳаётий ва инсоний қарашларнинг устувор бўлишига эришиш юзасидан МТДП олиб бораетган фаолиятни ёритиш газ. нинг асосий вазифасидир. Бош муҳаррири Иброҳим Ғафуров. Адади 3000 (2003).

Loading...