МИЛЛИЙ ТИЛ

МИЛЛИЙ ТИЛ — умумий ҳудуд, иқтисод ва маънавий бойлик билан бирга миллатни ташкил этувчи ижтимоийтарихий категория. Миллатнинг ўзаро алоқа воситаси ҳисобланган Миллий тил 2 шаклга эга: огзаки ва ёзма. Миллий тил кабила, элат тилларидан фарқланади. У, одатда, миллатни бирлаштириб турувчи ягона тил вазифасини бажаради. «Миллий тил» тушунчаси тилнинг яшаш шаклларига алоқадордир, у тил мавжудлигининг алоҳида тури бўлиб, мавжудликнинг бошқа (турлар) ига (уруғ, кабила ёки элат тилига), шунингдек, бошқа Миллий тил ларга қарама-қарши қўйилиши (мас, ўзбек тилининг қозоқ тилидан фарқланиши) мумкин. Ҳар бир миллат ўз тилига эга. Баъзан бир миллат бир неча тилга эга бўлиши мумкин: бельгияликлар — бир миллат, лекин француз ва валлон тилларида сўзлашади. Швейцарияликлар — ягона миллат, лекин улар немис, француз, итальян ва ретороман Миллий тил ларида сўзла-шади. Аксинча, бир неча миллатлар бир Миллий тилдан фойдаланадилар, хусусан, АҚШ, Англия, Австралия ва б. инглизча сўзлашувчи мамлакатларда инглиз Миллий тил ининг вариантлари, яъни британия инглиз, америка инглиз, австралия инглиз вариантлари қўлланади. Миллий тилнинг ҳосил бўлиши узоқ ва мураккаб жараёндир. Миллий тилнинг шаклланишидаги энг олий босқич миллий адабий тил ҳисобланади. Бироқ Миллий тил адабий тилдан фаркданиб, оғзаки нуқт ва халқ шеваларини ҳам ўз ичига олади.

Абдузуҳур Абдуазизов.