МИЛОД (араб. — туғилиш) , янги эра, бизнинг эра — кўпчилик мамлакатларда қабул қилинган йил’ ҳисобининг боши ва йил ҳисоби системаси. Исо пайғамбар (Иисус Христос) нинг туғилган кунидан бошланади; Исотуғилган кун 1-йилнинг 1 январи деб қабул қилинган. Тарихнинг мана шу санасигача даври эски эра (милоддан аввал), кейинги даври янги эра, бизнинг эра (М., милодий) деб аталади (қ. Календарь).