МИЛОНИТ

МИЛОНИТ (юн. mylon — тегирмон) — майдаланган ва майда кукунга айланган тоғ жинси: тоғ массаларининг тектоник узилмалар юзаси бўйлаб ҳаракатланиши натижасида ҳосил бўлади. Вужудга келган кучли босим шароитида тоғ жинслари (гранит, гнейслар, кристалли сланецлар, кварцитлар ва ҳ. к.) чанг ҳолатига қадар майдаланади ва айни вақтда зичланади. Милонитланиш катаклаз (минералларнинг тоғ жинси ичида деформация натижасида майдаланиши) дан тоғ жинсининг жуда ҳам кичик микроскопик зарра ўлчамигача майдаланиши билан фарқ қилади. М. Тяныиан ва Урал тоғларидаги йирик регионал сурилмалар бўйлаб учрайди.

Loading...