МИМАС 8 23.06.2024 МИМАС — Сатурн сайёрасининг энг яқин йўлдоши. 1789 й. да инглиз астрономи В. Гершель аниқлаган. Диаметри 500 км га яқин. Сайёрадан ўртача узоқлиги 185400 км бўлиб, унинг атрофини 22 соат 32 мин. да айланиб чиқади.