МИНА ҚИДИРГИЧ

МИНА ҚИДИРГИЧдарё ва денгизда сув тагига, қуруқликда ерга қўйилган (кўмилган) металл миналарни топиш учун мўлжалланган радиоэлектрон ва электромагнит қурилма; мина майдонини разведка қилишнинг асосий воситаси. Биринчи марта ҳарбий муҳандис Б. Я. Қудимов 1939 й. яратган. Мина қидиргич қ – буклама таёқча маҳкамланган қидиргич-панжара, электр токи билан таъминлаб турувчи батарея, қулоққа тутиладиган телефон ва бирлаштирувчи кабеллардан иборат. Мина қидиргични, асосан, бир киши ишлатади. Но-металл миналар шчуплар (пайпаслагичлар) ёки бошқа усуллар ёрдамида қидирилади. Мина қидиргич 50 см тупрок, остидаги, 1 м чуқурликдаги сув остидаги миналарни аниқлаб сигнал беради. Мина қидиргич душманнинг миналаштирилган майдонидан ўтишда, жойларни миналардан тозалашда қўлланади.

Loading...