МИНБАР

МИНБАР (араб.) —1) маежидларда имом ваъз айтиши учун меҳроб ёнига ишланган зинали супа. М. тош ёки ёгочдан ишланиб, нақшлар билан серҳашам безатилган. Мас, Тиллакори мадрасадаги маежидца тошдан ясалган Минбар сақланган; 2) жамоат мажлисларида нотиқ нутқ сўзлайдиган махсус мослама, кафедра. Юнонистон ва Кдд. Римда файласуфлар, нотиклар ваъз айтадиган жой сифатида вужудга келган. Шаҳарнинг йирик (бош) майдонларида ҳам Минбарлар қурилган (Мустақиллик майдонидаги Минбар ваб.).