МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР

МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР — алоҳида регион (ҳудудлар)да геологик изланиш ва разведка натижасида аниқланган фойдали қазилмалар мажмуи. Минерал ресурслар қайта тикланмайдиган табиий ресурслардир. Уларнинг ўзлаштиришга тайёрланган қисми минерал хом ашё базаси ҳисобланади. Кончилик ва геол. да Минерал ресурслар деб Ер каърида фойдали қазилмалар сифатида аниқланган ва саноат аҳамиятига эга бўла оладиган бойликларга айтилади.

Минерал ресурслар ишлатилишига қараб турларга ажратилади: ёқилғи ва энергетика (нефть, табиий газ, кумир, сланецлар, торф, уран рудалари); кора металлар рудаси (темир, марганец, хром ва б.); рангли ва легирловчи металлар рудаси (алюминий, мис, қўрғошин, pyx, никель, кобальт, вольфрам, молибден, қалай, сурма, симоб ва б.); ноёб ва нодир металлар рудаси; кончиликкимё саноати хом ашёси (фосфоритлар, апатитлар, калий ва б. тузлар, олтингугурт ва унинг бирикмалари, бром ва йод таркибли эритмалар, барит, флюорит ва б.); зебу зийнат буюмлари ясашга ишлатиладиган қимматбаҳо тошлар; норуда саноат хом ашёси (слюда, графит, асбест, тальк, кварц ва б.); норуда қурилиш материаллари (цемент ва шиша саноати хом ашёси, мармар, гранит, шифер сланецлар, туф, базальт, гиллар); минерал сувлар (ер ости тузли, чучук, минераллашган, шу жумладан, бальнеологик ва термал ва б. сувлар). Баъзи Минерал ресурслар турлари бир нечта саноат соҳасида қўлланилиши мумкин. Жамиятнинг эҳтиёжи, техника ва тех-нологияларни ривожланиш даражасига қараб Минерал ресурслар таркиби ва миқдори ўзгарувчан бўлади. Минерал ресурслар микдори аниқланган ва башорат қилинган фойдали казилмалар захиралари билан баҳоланади.

Ўзбекистон М. р. га бой. Олтин ва б. рангли ва нодир металлар рудаси, нефть ва табиий газ, кумир, мармар, гранит, минерал сувлар ва ҳ. к. захираларини саноат миқёсида ўзлаштириши мамлакат эҳтиёжини кўп йиллар мобайнида таъминлайди. Минерал ресурсларнинг кайта тикланмаслик хусусияти улардан раци-онал фойдаланишни, қазиб олиб кайта ишлаш жараёнларида нобудгарчиликни камайтиришни тақозо этади.

Loading...