МИНЕРАЛ ТУРИ

МИНЕРАЛ ТУРИминерал индивидларнинг мажмуи, бир хил ёки бир типли кристаллик структура ва таркибга эга; минералларнинг асосий тасниф бирлиги. Минерал тури доимий ва ўзгарувчан таркибли бўлиши мумкин. Минерал турининг кимёвий таркиби муайян ораликда кристаллик панжараси тугунида бир атомлар ва ионларининг бошқалари, уларнинг аналоглари билан изоморф ўрин алмашинуви натижасида (қ. Изоморфизм кимёда, физикада, минералоги-яда) ўзгариши мумкин (яна қ. Минерал).

Loading...