МИНГ, минглар — ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири. Ҳоз. Самарқанд вилояти, қисман Фарғона водийси ҳамда Бухоро воҳасида, тарқоқ ҳолда Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Денов туманларида, Хоразмда ва Тожикистоннинг Ҳисор туманида яшаганлар. Зарафшон водийсида яшовчи Минглар 3 йирик уруққа, бу уруғлар, ўз навбатида, яна бир қанча кичик уруғларга бўлинган: 1)туғали (ахмат, чағир, тўйи намоз, оқшиқ ва б.);
2) боғлон (чибли, қора, мирза ва б.);
3) увоқ тамғали (алғол, чаут, жайли, ўрамас, тўқнамоз, киюхўжа, ярат) уруғлари. Минглар бошқирдлар таркибига ҳам кирган. Қўқон хонлари (қ. Қўқонхонлиги) Минг лардан бўлган. Бухоро воҳасида яшаган Минглар ҳам Бухоро хонлиги сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Хонлиқдаги муҳим мансабларни Мингнинг беклари эгаллаб келган. Ўратепа ва Ургут беклари ҳам Минг лардан бўлган. 19-а. нинг охирига келиб Минг ларнинг кўпчилиги ўтрокдашиб, деҳқончилик ва пиллачилик билан шуғулланишган. Тоғли туманлар ҳамда чўлларда ўрнашиб қолган Минглар чорвачилик билан ма-шғул бўлишган. Минг аёллари гилам тўқиш, кигиз босишни яхши билишган.