МИНГБУЛОҚ

МИНГБУЛОҚ — Марказий Фарғонадаги кўл. Бўз массивида. Сирдарё соҳилига яқин жойлашган. Уз. 400 м, эни 100 м. М. га кўп булоқ сувлари ва сизот сувлар қуйилади. Кўл қадимда катта бўлиб, бошқа кўллар билан туташиб турган. Булоқ ва сизот сувлари Сирдарёнинг чап соҳилидаги текисликни қуритиш учун қазилган зовурларга оқиб кетганидан кўл майдони қисқарган. Кўл чеккалари қамишзор ва ботқоқлик, суви шўр, чуқурлиги ўрта қисмида 1,5—2 м. Кўлда балиқ ва турли ёввойи паррандалар бор.