МИНГЧУҚУР ҒОРИ

МИНГЧУҚУР ҒОРИСурхондарё вилояти Бойсун туманидаги ғор. Бойсун тизмаси таркибидаги Ҳожибузбарак тоғининг шим.-ғарбий ён бағрида, Мачай дарёси водийсида жойлашган. Юра даври гипс қатламларида ҳосил бўлган. Ғорга кириш қисмининг эни 27 м дан зиёд, бал. 12 м. Бир қанча хоналар ва йўлаклардан ташкил топган ғорнинг ички тузилиши мураккаб. Уларнинг эни 6—8 м дан 10— 18 м гача, бал. 1—2 м дан 10—12 м гача. Саҳнида шипи ва деворларидан қулаб тушган турли катталиқдаги тош парчалари учрайди. Ғорнинг умумий уз. 230 м, майд. 680 м2, ҳажми 1350 м3 дан зиёд.