МИНГДЕВОНА

МИНГДЕВОНА (Hyoscyamus L.) томатдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бўйи 1,5 м гача. По-яси шохланган, сертук. Биринчи йили узун бандли илдиз бўғиз, тўпбарг, иккинчи йили поя ўсиб чиқади. Поядаги барглари тухумсимон, 3—7 бўлакли, бандсиз, кетма-кет жойлашган. Гуллари сарғиш, учи кенг, поя учида тўпгул ҳосил қилади. Меваси икки хонали, кўп уруғли, кўзачасимон кўсакча. Ўрта Осиё, Сибирь, Кавказ, Узоқ Шарқда тарқалган. Ўзбекистонда 2 тури (туркман ва қора Мингдевона) бор, кўпроқ қора Мингдевона (заҳарли бегона ўт) учрайди. Мингдевона йўл ёқаларида, ўтлоқ ва партов ерларда, экинзорларда ўсади. Барги таркибида гиосциамин, атропин, скополамин ва б. заҳарли алкалоидлар бор. Барг экстракти ва уруғининг мойи бод, асаб касалликларида оғриқ қолдирувчи дори сифатида ишлатилади. Доридармон тайёрлаш учун махсус экилади.

Loading...