МИНГЎРИК

МИНГЎРИК, Мингўриктепа — қад. шаҳар харобаси (1 —13-а. лар). Маҳаллий аҳоли ўртасида Афросиёб тепалиги номи б-н ҳам машҳур бўлган. Минорақаср (тўртбурчак аркка ёндошган) ва шаҳристоннинг тепаликка айланган ҳудудидан иборат. Тошкент т. й. вокзали яқинида, Салор канали соҳилида жойлашган; шаҳар харобаси ўрнида 19-а. да катта ўрикзор бўлганлиги учун шундай аталган. Ҳоз. шаҳар қурилиши муносабати билан ёдгорликнинг маданий қатлами бузилиб кетиши натижасида Мингўрикнинг бир қисмигина сақланган. Iмарта 1896 й. (Е. Т. Смирнов, Н. С. Ликошин томонидан), кейин 1912 й. (А. И. Добросмислов, Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари томонидан) қайд қилинган. 20-а. лар Мингўрик Массон археологик кузатиш ишлари олиб борган. 1қазиш ишлари Ўзбекистон ФА Тарих ва археология ин-ти (Ю. Ф. Буряков, Д. Г. Зильпер, О. В. Обельченко) томонидан ўтказилган. 1968 й. дан Тошкент археология экспедицияси давом эттирмоқда. Бу ишлар натижасида шаҳристон (15 га) ва арк (0,5 га) майдонлари, шаҳар ҳаётининг 3 асосий босқичи аниқланган. 1-босқич 1—4-а. ларга мансуб бўлиб, ички турар жой комплексини муҳофаза қилган узун йўлакли, қўшқатор қалъа деворлари қолдиғи топилган. Девор ташқарисида унга ёндоштирилиб қурилган тўртбурчакли бурж ва мўлалар бўлиб, уларнинг ораси 12 м га тенг бўлган. 2-босқичда (5—6-а. лар) шаҳар тез суръ-атда ривожланиб, аҳоли сони ошиб бориши натижасида мустаҳкам арк ва шаҳристонга, энг йирик шаҳар марказига айланган. 6-а. охирида шаҳар Чочнинг пойтахти бўлган. Араб манбаларида тилга олинган «Мадинат аш-Шош» шу ёдгорликнинг айнан ўзи деб ҳисобланади. 3-босқич (7—8-а. лар) Араб халифалигининг Чочга юриши арафасида шаҳар энг кжсалган давр бўлган. Барча меъморий қурилиш услублари комплекси, ички безакларда ҳашаматли деворий тасвир ва нақшлардан фойдаланиш, уй-рўзғор асбоб ускуналари, идишлар Мингўрикнинг умумсуғд маданияти асосида Суғд, Фарғона ва Ўрта Осиёнинг бошқа жойлари билан му-стаҳкам алоқада ривожланганлигидан далолат беради. Шу билан бирга шаҳар турмуш тарзида кўчманчи қабилаларнинг таъсири катта бўлган. Шаҳар қурилиши кенгайиб борган сари қалъа деворлари торлик қилиб, унинг харобалари устига шаҳристон уйларига нисбатан салобатли саройқаср комплекси — Чоч ҳукмдорларининг саройи қурилган. Саройда супа ва нақшинкор устунли ҳашаматли хоналар ва ибодатхоналардан ташқари қўшимча хоналар (хўжалик эҳтиёжлари учун) ҳам бўлган. Бу даврда Чоч ўлкаси Турк хоқонлигига тобе бўлган. Манбаларда қайд қилинишича, мусиқа ва рақс санъати айниқса, юксак поғонага чиққан. 8-а. бошларида Чоч пойтахти араб халифалиги истилочилари томонидан вайрон қилиниб, харобага айлантирилган. 10-а. да Мингўрикнинг бир қисмидагина ҳаёт тикланган ва 13-а. гача давом этган. Марказ янги шаҳар — Бинкатга кўчирилган.