МИНИАТЮРА

МИНИАТЮРА (франц. miniature; лот. minium — қизил бўёқ) — бадиий усуллари ўта нафис бўлган кичик ҳажмли (мўъжаз) тасвирий саньат асарлари. Ўрта аср қўлёзмаларини зийнатлаш учун яратилган нафис мўъжаз расмлар, шунингдек, суяк, пергамент, мағзи сохта (тошқоғоз), металл, чинни, баъзан маиший буюмлар (тамакидон, соат, узук ва б.)га ишланган кичик ҳажмдаги рангтасвирга ҳам Миниатюра атамаси қўлланади (қ. Локли миниатюра).

Бадиий Миниатюранинг китоб ва портрет М. си каби соҳалари кенг тарқалган. Китоб Миниатюрасида расмлар рангли қилиб темпера, гуашь, елим, акварель ва б. бўёқдар б-н қўлда бевосита қўлёзма китоблар варакдарига ишланиб, ундаги нақшлар (сарлавқа, унвон, лавҳа ва б.) шу китобларнинг безаклари билан уйғунлашган. Миниатюра қад. дан маълум бўлган. Қад. Миср папирусларига хира бўёклар билан перода расмлар текис юзали қилиб рангтасвир усулида ишланган. Сўнгги антик Миниатюралар (4—6-а. лар) шакллар ва нурҳаво ҳолати тўғри берилганлиги билан диққатга сазовор. Бу усул Византия М. си (асосан, диний қўлёзмалар)да 10-а. гача ҳукм сурган. Миниатюра гахалқ ижодиёти хусусиятлари кириб борди. 13 — 15-а. лар готика М. сида натурани ҳаққоний ифодалашга интилиш кучайди, расмлар матн билан изохланди, шакллар жонланди, манзара, интерьер, меъморий ҳошияларга кенг ўрин берилди. Францияда йирик Миниатюра усталаридан А. Боневё, Жакмар д’Эден ва б. самарали ижод қилди. Ўрта асрлар ғарб М. си маҳаллий мактабларнинг куплига билан ажралиб туради. Арманистон (6 — 7-а. лар), Грузия (9—10-а. лар), Россия (П-а.)да Миниатюра ривожланди.

Ўрта асрларда Шаркда Миниатюранинг ўзига хос мактаблари шаклланган (қ. Китобат санъати). Араб Миниатюрасида бир қатор мактаблар ажралиб туради: Миср, Сурия, Ироқ; Афғонистон, Ўрта Осиё, Озарбайжон, Эрон, Ҳиндистон қўлёзма китобларининг барча безаклари ўзаро уйғунликда боғланган; чизиқли ритм, манзара, рангларнинг нозик уйғунлиги уларнинг безак тузилишини белгилади.

Миниатюра қўлёзма китобларнинг мўъжаз расмлари ва алоҳида ишланган расмлар сифатида 12—19-а. ларда Шаркда кенг тарқалган. Аввал илмий қўлёзмалар (мас, табобатга оид Диоскориднинг «Дорилар» рисоласининг араб тилига таржимаси, Абу Райҳон Берунийнинг «Осар улбоқия» — «Ўтмишдан қолган ёдгорликлар», Қазвинийнинг «Нужум» — «Юлдузлар» ва б.), кейинчалик бадиий асарлар (Ҳаририйнинг «Мақомот», «Калила ва Димна», «Тарихи Табарий» каби асарлар)га расмлар ишланган. Бадиий адабиёт, асосан, эпик шеърият — маснавий, достонлар (жумладан, Фирдавсийнинг «Шоҳнома». Низомий, Хусрав Дехдавий, Алишер Навоийларнинг «Хамса»лари, Жомий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий ва б. нинг асарлари) қўлёзмаларини зийнатлаш учун яратилган Миниатюралар алоҳида туркумни ташкил қилади. Буюк мусаввир сифатида Шаркда Монийдан сўнг Жуна-ид Бағдодий, Хожа Абдулҳай, Маҳмуд Сиёҳқалам, Ғиёсиддин Наққош, Мирак Наққош, Камолиддин Беҳзод, Қосим Али, Маҳмуд Музаҳҳиб, Абдулла Мусаввир, Басаван, Ризойи Аббосий ва б. нинг номлари машҳур. Темурийлар даврида алоҳида варақларга Миниатюра ишлаш ва улардан мураққа тузиш анъ-анага айланган, алоҳида шахслар тасвири (портрети)ни ишлаш тараққий этган, хусусан, Ҳиндистонда Бобурийлар даврида юксак даражага кўтарилган.

14-а. охирида Самарқандда Самарқанд миниатюра мактаби шаклланган, кейинчалик у Ҳирот миниатюра мактабинмнг шаклланишига таъсир кўрсатган; Амир Темур қурган боғлардаги кўшклар ҳам деворий расмлар билан безатилган. Темурийлар саройларида алоҳида клтобхоналар ташкил этилиб, у ерда моҳир хаттот ва китобат ахди, жумладан, мусаввирлар ҳам фа-олият кўрсатган (мас, Мирзо Бойсун-ғур кутубхонасида қиркдан зиёд хаттот, етмишдан ортиқ мусаввирлар ижод қилгани маълум). Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий даврида ҳам китобат санъати ва Миниатюра тараққиётига катта эътибор берилган. Темурийлар, Шайбонийлар, Бобурийлар даври Миниатюра асарлари жаҳоннинг энг нуфузли музей, кутубхона ва шахсий тўпламларида сақланади.

Портрет Миниатюраси рассомлик санъатининг алоҳида тури сифатида Уйғониш даврида шаклланган, усул ва услуб жиҳатидан китоб Миниатюраси б-н, шунингдек, реалистик санъатнинг умумий тараққиёти билан узвий боғланган.

Германия, Англияда Миниатюра асарлари портрет ва руҳий ҳолатнинг аниқлиги ва бойитилганлиги билан ажралиб туради (Кичик X. Хольбейн ва унинг шогирдлари). 16-а. да Францияда эмаль усулидаги Миниатюра ривожланган. 18-а. дан Россияга кенг тарқалди, итальян Р. Каррьера фил суягига рангли заминда гуашь билан рангтасвир ишлаш усулини киритди, акварель Миниатюраси юксак чўққига кўтарилган. Европада 17—18-а. ларга келиб Миниатюра ўрнини гравюра эгаллади, литография ривожланди. 19-а. дан фотографиянинг тарқалиши туфайли портрет Миниатюраси яратиш сусайди.

Ўзбекистон ҳудудида 20-а. бошларига келиб Миниатюра санъатининг ривожи тўхтаб қолди. Уста Мўмин, А. Сиддиқий, Г. Никитин, Ч. Аҳмаров, Т. Муҳамедов каби рассомлар ижодида Миниатюра анъаналари кузатилади. 70—80-й. ларда Миниатюра анъаналарини тиклашга уринишлар бўлди. Миниатюранинг ҳақиқий тараққиёти Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг амалга ошди. Ч. Аҳмаров М. санъати анъаналарини ўз ижодида давом эттирди, уни янгича мазмун, ғоялар билан бойитди. Унинг шогирдлари устозининг ишларини давом эттириб, Миниатюрани янги босқичга кўтардилар; М. локли Миниатюра, қоғоз, мато, тери, чармдаги Миниатюрани ва деворий иш> ларни қамраб олиб кенг кўламли бадиий услубий йўналишга айланди. Ҳоз. кунда Миниатюра ривожи 3 йўналишда — айнан қўлёзма (китоб) расмлари (Т. Муҳамедов, Ш. Муҳамаджонов, Миниатюра Салимов ва б.), локли Миниатюра (Н. Холматов, А. Йўлдошев, Ш. Шоаҳмедов ва б.) ҳамда Миниатюра услубида деворий расмлар яратиш (Т. Болтабоев, Ҳ. Назиров, Ғ. Камолов — Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг биринчи совриндорлари ва б.) бўйича ижодий изланишлар олиб борилмоқда. Миниатюрачи рассомлар «Усто» ва «Мусаввир» ижодий уюшмаларида фа-олият кўрсатмоқдалар. Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн ин-тида, Республика рассомлик коллежида миниатюрачи рассомлар тайёрланади.

Темурийлар тарихи давлат музейи заллари, Ангрен ишлаб чикариш бирлашмаси клуби биноси деворлари («Улуғбек академияси» номли) ва б. М. услубидаги расмлар билан безатилган.

Ад.: Норқулов Н., Низомиддинов Н., Миниатюра тарихидан лавҳалар, Т., 1970; Алишер Навоий асарларига ишланган расмлар, Т., 1982; Шарқ миниатюра мактаблари, Т., 1989; Oriental miniatures 14th—17th centuries, Tashkent, 2001.

Абдумажид Мадраҳимов.

Loading...