МИНОРА

МИНОРА (араб. — маёқ) — горизонтал (эни) ўлчамига нисбатан вертикал (тик) ўлчами ортиқ бўлган баланд ин-шоот. Миноралар айлана, кўп қиррали ёки тўртбурчак шаклида барпо қилиниб, юқорига томон ингичкалашиб боради. Денгиз соҳилларида кемаларнинг адашмай портга келишига хизмат қиладиган (маёқ), телевидение ва б. мақсадларга хизмат қиладиган Миноралар ҳам бор. Иншоотнинг юқорисига чиқиш учун унинг ичида айланма зина бўлади. Қадимдан Миноралар маежид ва мадрасалар ёнида ёки уларга туташ қурилган. Муаззин М. га чиқиб азон айтиб, намозхонларни намозга чорлаган. Шунингдек, Минора лардан соқчихона (қоровул хонаси, бурж, динг) сифатида ҳам фойдаланилган (Жарқўрғон минораси, Вобкент минораси ва б.). Дастлабки Минора уммавийлар халифаси Мусавийнинг буйруғига биноан 673 й. Мисрда қурилган. Баъзи Миноралар шаҳарга, маълум бир ансамблга кўрк ва салобат бериш ҳамда уни қурдирган щахенинг куч-қудратини намойиш қилиш учун ҳам бунёд этилган.

Европа мамлакатларида ўрта асрларда ичида ётоқхона, озиқ-овқат омбори, ҚУДУҚ ва б. бўлган Минора (донжон)лар тўртбурчакли ёки айлана тархли цилиндрсимон қилиб, қалъанинг узоқ қамалга бардош беришига мўлжалланган жойига қурилган. Озарбайжондаги Қизлар минораси (тахм. 6 — 12-а. лар) донжон шаклида қурилган. Унга 200 га яқин киши жойлашган. Хайробод ва Бухородаги Чор минор ўзига хос тўрт минорали меъморий ёдгорлик ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳудудидаги қад. Минора ларнинг тузилиши ўзига хос миллий меъморлик анъаналари асосида қурилган. Ғиштни мавж услубида териб, ёзувларни қўллаш орқали бадиий ифодавийликка эришилган. Минора ларга жозиба бахш этилган. Қад. меъморлик анъаналарига таянган маҳаллий меъморлик мактабларининг ривожланиши билан Миноралар безагида рангли сопол кошинлар қўлланган. Хивадаги Калта минор, Полвон қори, Сайд Шоликорбой, Шайх Қаландар бобо М. лари, Исломхўжа мадрасаси ва минораси ва б.

Замонавий меъморликда Минора шаклидаги бинолар 50—60 й. лардан курила бошланди. Қоҳирадаги турар жой би-носи (1958, меъмори Н. Шебиб, 33 қаватли, бал. 100 м), Саёҳатчилар Минораси (1960, меъмори Н. Шебиб), Чикагодаги Маринасити даҳасидаги уй (1964, меъмори Б. Гольдберг) ва б. Ҳозир ҳам замонавий бинолар, масжидлар ва б. таркибида Минора ҳам қад. кўтармоқда (Тошкентдаги телеминора, Кўкчадаги Шайх Зайниддинбобо масжиди минораси ва б.).

Пўлат Зоҳидов.

Loading...