МИНТАҚА

МИНТАҚА — Ер юзасининг табиий географик кенглик зоналлигининг энг юқори босқичи. Ер пусти ёки географик қобиқнинг бирор жиҳатдан ўхшаш бўлган, кенглик бўйлаб чўзилган нисбатан камбар қисми. Минтақа шартли бўлиши (мас, соат минтақалари) ёки бир ва ёки бир неча белгилари (мас, вулкан, тектоник, иссиклик Минтақа лари) билан фарқ қилиши мумкин. Табиий геофафияда Минтақа — юқори зонал таксономик географик бирлик (қ. Географик зона).

Минтақа табиатга таъсир этувчи асосий омилларнинг қонуний ўзгариши оқибатида ҳосил бўлади. Mac, Қуёшдан келадиган радиация экватордан шим. ва жан. томонларга камая боришидан иссиқлик М. лари вужудга келади. Кенглик Минтақалари билан бир қаторда баландлик (вертикал) М. лари ҳам бўлади (қ. Географик минтақа). Баландликка кўтарилган сари ҳаво т-раси, намлиги, тиниқлиги ва босими ўзгаради. Б. табиат комплексларини ўзгаришига олиб келади (қ. Баландлик минтақалари).

Loading...