МИОФИБРИЛЛАР

МИОФИБРИЛЛАР (мио… ва лот. Fibrilla — толача, ипча) — мускул тўқималари ҳужайраларининг цитоплазмасида жойлашган қисқарувчи иплар. Силлиқ, кўндалангтарғил ва юрак мускули М. и фаркланади. Кўндалангтарғил мускул Миофибриллари кўпроқўрганилган. Миофибрилларнинг асосий қисмини жуда ингичка оқсил иплари — миофиламентлар ёкипротофи брил л ар ташкил этади. Миофибриллар мускул толасининг ўзига параллел равишда бир учидан иккинчи учига давом этувчи туташ толалар дастасини ҳосил қилади. Миофибрилларда тропомиозин В ва тропомиозин А ёки парамиозин, шунингдек, а ва р – актимин, тропонин каби оқсиллар ҳам бор. Ҳар бир миофибрилл кимёвий таркиби ва оптик хоссалари ҳар хил бўлган дисклардан ташкил топган (яна қ. Мускул кисқариши).