МИОГЛОБИН

МИОГЛОБИН (мио… ва глобин) — мураккаб оқсил. Таркиби ва хоссалари жиҳатдан гемоглобинга ўхшайди. Миоглобин оксигемоглобин ҳосил қила олганидан, ишлаётган мускулларни захира кислород билан таъминлайди. Тузилиши рент-геноструктура таҳлили усулида аниқланган. Битта полипептид занжирдан иборат. Умуртқали ҳайвонлар мускулларида тўқиманинг қуруқ массаси ҳисобида 2%, сув остида узоқ яшай оладиган денгиз ҳайвонлари (тюллень, кит, дельфин ва б.) мускулларида 20% гача Миоглобин бўлади. Миоглобин мускулларда молекуляр кислородни тўплаб, ҳужайраларнинг оксидланиш системасига ўтказиб бериш хусусиятига эга.

Next Article

МИОЗИТ