МИОКАРД (мио… ва юн. kardia — юрак) , юрак мускули — юракнинг ўрта мускул қавати. Алоҳида кўндалангтарғил мускул тўқимасидан тузилган, юрак деворининг асосий қисми. Организмнинг бутун ҳаёти давомида ўз-ўзидан ритм б-н қисқариб бўшашиб туради. Миокарднинг яллиғланиши миокардит деб аталади.