МИОЗИН

МИОЗИН — мускул толалари (миофибриллар)нипт асосий оқсили. Мускул оқсилининг 40—60%ини ташкил этади. Глобулинларга киради. Миозин миофибрилларнинг бошқа оқсили — актин билан бирикканда мускуллар қисқариш системасининг асосий структур эле-менти — актомиозин ҳосил бўлади. Миозиннинг муҳим хоссаларидан яна бири аденозинтрифосфат кислота (АТФ)ни парчалаб юборишидир. Айни вактда бир талай энергия вужудга келади ва Миозин актин билан бирикиб, мускулнинг қисқаришини таъминлайди. Протеолитик ферментлар таъсирида Миозин оғир меромизоин ва енгил меромиозинга парчаланади. Миозинга ўхшаш оқсиллар хивчинлилар, киприклилар ва б. кўпгина содда ҳайвонлар ҳамда бактериялар, ҳайвонлар сперматозоидлари ва баъзи ўсимликларда топилган.

Loading...