МИОЗИТ (юн. myos — мускул) — скелет мускулларининг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали бўлади. Миозитнинг инфекцион (мас, грипп, сурункали тонзиллит, ревматизм, захм ва б.), паразитар (М. ни трихинелла, эхинококк ва б. қўзғатади), токсик (диабет, нур касаллиги), т-равматик (талайгина мускулларнинг шикастланиши ва унга қон қуйилиши), касбга оид (вибрация ва б. нохуш омиллардан мускулларнинг толиқиши) ва б. хиллари бор. М. да оёққўл, тана мускуллари зирқираб оғрийди, ҳаракатланганда оғриқ зўраяди; баъзан мускулларда тугунчалар юзага келади. Шикастланган тери орқали инфекция тушиши (хусусан, очиқ шика-стларда) ёки бошқа органлардан мускулга ўтиши йирингли Миозитга сабаб бўлади. Миозитда, одатда, бутун мускуллар системаси зарарланади (полиомиозит). Баъзан мускуллар билан бирга тери ҳам шикастланади (дерматомиозит). М. нинг олдини олишда совқотиш, оғир юк кўтаришдан сақланиш, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш, спорт билан шуғулланиш, мускул системасини чиниқтириш жуда муҳим.
Давос и . М. га сабаб бўлган омиллар бартараф этилади, витаминлар, оғриқ қолдирувчи дорилар, физиотерапия ва б. буюрилади.