МИҚДОР АНАЛИЗИ

МИҚДОР АНАЛИЗИ, миқдорий анализ — аналитик кимёнинг асосий бўлимларидан бири; текширила-ётган намуна таркибидаги компонентлар микдори (массаси, концентрацияси ва ш. к.) ёки микдорий нисбатларни аникдаш усуллари. Компонентлар сифатида атомлар, молекулалар, изотоплар, функционал гуруҳлар, фазалар ва ш. к. бўлиши мумкин. Анализ қилиш учун олинган модданинг мик,дорига кўра, макроусуллар (намуна массаси 0,1 г дан ортиқ), яриммикро-усуллар (0,01—0,1 г), микроусуллар (0,001—0,01 г), субмикроусуллар (0,1 — 1 мг) ва ультрамикроусуллар (0,1 мг дан кам) фарқ қилинади. Анализ қилинаётган модда компонентларини намуна таркибидаги микдорига кўра, шартли равишда асосий (массасига нисбатан 1 — 100%), асосий бўлмаган (0,01 — 1%) ва из ёки қўшимчаларга (0,01% дан кам) бўлинади.

Prev Article

МИҚДОР

Next Article

МНЕМОСХЕМА