МИҚДОР (фалсафада) — объект нинг ташқи кўрсаткичлари (унинг катталиги, сони, ҳажми, хоссаларининг ривожланиш даражаси ва ҳ. к.)ни ифодаловчи тушунча. Биринчи марта Миқдор масалаларини пифагорчилар тахдил қилишга уриниб, сонлар табиатини ўрганишган. Аристотель М. ни алоҳида категория деб ҳисоблаган. Миқдор ҳодисалар, нарсалар, жараёнларнинг сифати билан муайян бирликни ташкил этиб, бу бирлик уларнинг меъёри бўлади. Нарсаларнинг миқдорий муайянлиги ўзгариб маълум бир меъёрга етиши сифат ўзгаришига олиб келади. Яна қ. Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонуни.