МИР АЛИ ТАБРИЗИЙ (13301405) — хаттот, настаълиқ хатининг ихтирочиси (Султонали Машҳадийнинг таъкидлашича, Мир Али Табризий бу хатни насх ва таълиқ ёзувлари асосида яратган). Амир Темур ва Шоҳрух Мирзо хизматида бўлган. Настаълиқ хатининг қонунқоидалари баён этилган рисола яратган, кўплаб шогирдлар тайёрлаган. У кўчирган қўлёзмалар, жумладан, Кирмонийнинг «Хумой ва Ҳумоюн», «Камолнома», «Равзат ал-анвар» достонлари (1396, Британия музейида), Саъдийнинг «Куллиёт»и, «Бўстон» асари (1377), Низомий ва Деҳлавийнинг «Хамса»лари (Эрон миллий кутубхонсида) ва қитъалар (1донаси Санкт-Петербургдаги Россия миллий кутубхонасида) бизгача етиб келган.