МИР ҲУСАЙН

МИР ҲУСАЙН ибн Мир Ҳасан ал-Ҳусайний (16-а.) — йирик хаттот, «Жавоҳири рақам» фаҳоли унвонига сазовор бўлган. Унинг настаълиқ хати билан кўчирилган ва зийнатланган қуйидаги асарлар қўлёзмалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади: Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг «Илоҳийнома» (1534; инв № 351), «100 савол» (1534; инв №351), Амир Хусрав Дехлавийнинг «Хамса» (1534; инв №2218), Али бин Ҳусайннинг «Ра-шаҳоти айн улҳаёт» (1551/1552; инв № 4371) ва б.