МИР САИД АЛИ (16-а.) — миниатюрачи мусаввир, Табриз миниатюра мактабининг йирик вакили, Ҳиндистон миниатюра мактабинит асосчиларидан. Термизда туғилган. Отаси Мир Мансур Мусаввир ва Камолиддин Беҳзоддан мусаввирликни ўрганган. Ке-йинчилик отаси билан Ҳиротга келган. Табриз (1520-45), Кобул (1545-55) ва Ҳиндистон (1555—70, Жалолиддин Акбар кутубхонасида мусаввирларга раҳнамолик қилган)да яшаб ижод қилган. Мир Саид Али ижодида Беҳзод анъаналарини давом эттирган, асарларида халқ, айниқса, чорвадорлар ҳаётини атрофлича жонли ва таъсирчан қилиб тасвирлаган. Низомийнинг «Лайли ва Мажнун» достонини бадиий безаган (1539—43, Британия музейида), «Қиссаи Амир Ҳамза» қўлёзмасига бир гуруҳ мусаввирлар билан биргаликда яратган 400 дона раем айниқса диққатга сазовор (55×77 см ҳажмдаги матога ишланган, Швейцариянинг Вена ш. ва б. мамлакатлардаги музейларда). Мусаввир «Нодир ул-мулки Ҳумоюн» («Ҳумоюн давлатининг дурдонаси») фахрий унвонига сазовор бўлган. М. С. А. Жудоий тахаллуси б-н шеърлар битган, девон ҳам тузган.
Абдумажид Мадраимов.