МИР ТОҚИЙ

МИР ТОҚИЙ Мир Мухаммад (1724—1810) — ҳинд ва урду адабиётининг йирик намояндаси, шоир. «Ғазал шоҳи» номи билан шуҳрат қозонган. Дехли ва Лакнавда бобурийлар хизматида бўлган. Халқнинг қисмати, орзу ва истаклари, инсоний туйғулари шоир шеърларининг асосий мавзуидир. 6 ғазаллар девони, бир қанча қасида, марсия ва 20 дан ортиқ маснавийлар яратган. «Севги алангаси», «Муҳаббат денгизи» ва «Аждарнома» достонлари унинг ижодида алоҳида ўрин эгаллайди. «Мир хотиралари» («Зикр-емир») деган биографик асар ёзган, урду шеърияти антологияси («Нукот уш-шуаро»)ни тузган (иккиси ҳам форс тилида).