МИРАҲМЕДОВ Содиқ (1926.21.8 — Тошкент —1988.18.6) — генетик-селекционер олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1976), ВАСХНИЛ акад. (1978). Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тининг агрономия ф-тини тугатган (1950). Ўзбекистон ФА Ўсимликлар экспериментал биологияси ин-тида ил – r| f~«,»] мий ходим (1954 — 63), лаб. мудири (1964-76), Бутуниттифоқ ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. ин-ти директори (1976 — 86), 1986 й. дан шу ин-тда илмий маслаҳатчи. Мираҳмедов ёввойи Мексика ғўзаси кенжа тури (G.mexicanum Tod. Маиег) нинг турлараро узок, географик шакллари дурагайларида верти-циллёз вилтга чидамлиликнинг ирсийланиши крнунларини аниқлади. Ёввойи Мексика ғўзаси б-н С-4727 ғўза навини тур ичида узоқ географик шаклларни дурагайлаш усули орқали чатиштириб толаси юқори сифатли, вилтга чидамли, тезпишар, серҳосил, кўсаги йирик ғўза навларини яратишнинг янги усулини ишлаб чикди ва Тошкент 1, Тошкент 2, Тошкент 3, Тошкент 6 навларини яратди. «Пахтачилик энциклопедияси»нинг (рус тилида, Т., 1985) бош муҳаррири бўлган. Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.
Ас: Разработка метода выведения вилтоу-стойчивых сортов хлопчатника и внедрение их в производство,Т., 1972; Внутривидовая отдаленная гибридизация хлопчатника G. hirsutum L. на вилтоустойчивость, Т., 1974.