МИРАЗИЗОВ Қўчқор Жўраевич

МИРАЗИЗОВ Қўчқор Жўраевич (1925.12.5, Тошкент) — қулоқ, бурун ва томоқ касалликлари бўйича олим (оториноларинголог). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1976), тиббиёт фанлари д-ри (1966), проф. (1968). ТошТИ ни тугатгач (1949), қулоқ, бурун ва томоқ касалликлари клиникасида ординатор (1949—52), ассистент (1952—65), доцент (1966—68), кафедра мудири (1968—97). 1998 й. дан кафедра проф. Миразизов ташаббуси билан 1985 й. да кафедрада қулоқ ва юқори нафас йўллари касалликларини жарроҳлик усулида бартараф этиш маркази ташкил этилган. ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош оториноларингологи (1967—77). Асосий илмий ишлари қулоқ, бурун ва томоқ касалликлари диагностикаси, консерватив ва хирургик даволашга оид. Ўзбекистон оториноларингология мактабини яратган. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (2001).

Loading...