
МИРКАРИМ ОСИМ
МИРКАРИМ ОСИМ (1907 – Тошкент — 1984) — ёзувчи ва таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1944), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Дастлаб эски мактабда, сўнгра «Шамс ул-урфон» бошланғич мактаби (1917—20), Наримонов номидаги таълим ва тарбия техникуми (1921—24)датаҳсил олган. Москвадаги Бубнов номидаги педагогика интини тугатган (1926—30). Самарқандда ўқитувчилар тайёрлаш курсида даре берган (1930). Давлат нашриётида муҳаррир (1931), Тошкент Пед. фанлари и. т. интида илмий ходим (1932 — 49), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1959-72).
«Янги ариқ» илк қиссаси (1925) Қўқон хонлигини идеаллаштирган асар сифатида босилмай қолган. Миркарим Осим 1935— 36 й. ларга келиб шеър ёза бошлаган. Дастлабки йирик асари — «Астробод» тарихий қиссаси Алишер Навоий ҳаётига бағишланган. Шундан кейин у Навоий ҳақида туркум қисса ва ҳикоялар ёзган (1937—40). Миркарим Осим Ўрта Осиё халқлари тарихининг энг қад. давридан 1917 й. га қадар кечган вакт ичида ўтган муҳим тарихий воқеаларни ва шу даврда яшаган ўзбек халқи улуғ сиймолари ҳаётини акс эттирувчи ўнлаб қисса ва ҳикоялар муаллифи. «Тўмарис», «Широқ», «Искандар ва Спитамен», «Темур Малик», «Маҳмуд Торобий», «Ўтрор» каби қиссаларида аждодл аримизнинг хорижий истилочиларга қарши мустақиллик учун олиб борган кураши тасвирланган. Миркарим Осим ўз асарларида Амир Темур, Улуғбек, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Машраб сингари ўзбек халқи улуғ фарзандларининг ёрқин образларини яратиб берган. Унинг «Зулмат ичра нур», «Аждодлар қиссаси», «Жайхун устида булутлар», «Алжабрнинг тугилиши», «Ибн Сино қиссаси», «Синган сетор» сингари асарлари ўзбек тарихий қиссачилигининг юксак намуналаридандир.
Миркарим Осимнинг тарихий қисса ва ҳикояларига хос асосий фазилатлар уларда тарихий ҳақиқат билан бадиий тўқиманинг ўзаро ўйғунлиги, тарихий шахс образининг тарихий давр фонида яратилганлиги, халқпарварлик ва ватанпарварлик ғояларининг бу асарлар оша «кизил ип» ўлароқ ўтганлиги ҳамда бадиий тил ва услубнинг соддалиги, ширалилиги, ўзбеконалигидир.
М. Шолоҳовнинг «Тинч оқар Дон» (2-китоб), С. Бородиннинг «Елдирим Боязид» романлари ва Л. Г. Батнинг «ҳаёт бўстони» қиссаси ва б. асарларни ўзбек тилига таржима қилган. «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2002).
Ас: Карвон йўлларида, Т., 1987.
Ад.: Норқулов Н., Сатторов М., Миркарим Осим, Т., 1977.
Наим Каримов.